Монографияда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларни касб-ҳунарга самарали йўналтириш жараёнини технологик таъминлашнинг педагогик ва психологик асосларини тадқиқ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари баён қилинган. Жумладан, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш орқали умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узвийлигини таъминлашнинг назарий асослари, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш орқали умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узвийлигини таъминлаш мазмуни ва моҳияти ҳамда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тажриба-синов ишлари самарадорлиги билан боғлиқ илмий-амалий масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.