Мазкур илмий-методик қўлланма “Демократик ва хуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” Давлат дастури асосида бажарилаётган “Бошланғич синфларда чет тилларини ўқитишни самарали методикаларини яратиш ва жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида яратилди.
Илмий-методик қўлланмада бошланғич синфларда фаолият юритаётган чет тили ўқитувчиларига қўшимча дидактик, илмий, психологик-педагогик манбаалар – умумий ўрта таълим мактабларида чет тил ўқитишнинг лингводидактик ҳамда психологик асослари, CEFR талаблари асосида бошланғич инглиз тилини ўргатишда нутқий фаолиятга тайёрлашнинг психолингвистик асослари, шахсга йўналтирилган ёндошувлар асосида 1-2-синфларда инглиз тилида нутқий компетенцияни шакллантириш технологиялари атрофлича ёритилган.
Мазкур илмий-методик қўлланма чет тил ўқитувчилар, филологлар, педагоглар, психологлар, мазкур муаммо билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун илмий-назарий, педагогик-психологик манбаа сифатида хизмат қилади.