Оилавий муносабатлар ва улар турининг фарзандлар ижтимоий тасаввурига бевосита таъсир кўрсатиши, уларнинг оилавий ҳаётга тайёрлиги, оилавий ижтимоий тасаввурлари мазмунини ташкил этувчи муҳим мезондир. Зеро, бола ўз отаси ёки онаси образида ҳамиша мукаммалликни, яхши фазилатлар соҳибини излайди.
Мақолада оиладаги ўзаро муносабатларнинг фарзанд ижтимоийлашувига таъсирида ота-онанинг бевосита роли тўғрисида психолог олимлар тадқиқотлари ва улар юзасидан муаллифнинг хулосалари келтирилган.