Қадимдан инсон саводини чиқаришда авлодларимиз қайси бир жамиятда яшашидан қатъий назар вақтлар ўтиши билан таълим жараёнини сифат жиҳатдан ўзгартиришга ва ривожлантиришга ҳаракат қилганлигини гувоҳи бўлиб келмоқдамиз. Албатта, бу жабҳада таълим тизимининг ходимларининг хизматини алоҳида эътироф этиш максадга лойиқдир. Мамлакатимизнинг иктисодий жиҳатдан барқорар ривожланишини тарғиб этишда ва иқтисодий билимларни инсон қалбига сингдиришда ўқитувчининг хизмати таҳсинга лойиқдир. Бу борада муҳтарам Президентимиз И. Каримов шундай дейди. “Инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади. Дунё иморатлар ичида энг шарафлиси мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир”