Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб уларнинг қўшиқ айтиб, куй чалишида умумий ва мусиқавий ривожланишларида техник воситаларнинг ўрни ниҳоятда катта. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг “ижрочилиги” ни шакллантиришда нималарга амал қилмоғи лозим? -деган саволлар мусиқа ўқитувчисидан ўз ишига доимий ҳаракат , интилиш , ижодий фаолият ва танқидий муносабатда бўлишни талаб қилади. Маълумки ўқувчиларда мусиқий маданиятни шакллантириш бўйича кўплаб назарий ва амалий – услубий характердаги тадқиқотлар олиб борилган.