Ҳар қандай дарс самарали бўлиши учун - тўрт асосий элементни ўз ичига қамраб олиши лозим:
1. Қизиқтирув – (мотивация)
2. Тақдимот – (презентация)
3. Амалиёт – (практика)
4. Натижа – ўзлаштириш даражасини текшириш.
Ушбу тўрт асосий элемент ўқитувчига катта имкониятлар яратиб, ўқувчилар билан бевосита мулоқот қилишга ёрдам беради ва уларга билим беришдаги анъанавий усуллардан фарқли ўлароқ, дарсда ўқувчиларнинг фаол иштирок қилишини таъминлайди.