Ҳабибахон Мирзаева ўқитувчилик фаолияти давомида таълим-тарбия жараёнларини илмий асосларда ташкил этиш, ўқувчилар фаоллигини таъминлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш асосида педагогик жараёнларнинг сифат ва самарадорлигини таъминлашда замонавий ёндошувларга асосланган фаолияти унинг республикамиз томонидан ташкил этилган “Йил ўқитувчиси” кўрик танловида иштирокини таъминлади. Тиниб-тинчимас муаллима 2011 йилда ушбу танловда тарих фани, 2012 ва 2014 йилларда ҳуқуқ фанларидан шаҳар босқичида иштирок этиб 2-ўринларни соҳиби бўлди.