Республика халқи ва раҳбариятининг оқилона сиёсати қатъиятлилиги, истиқболни кўра билиши туфайли мамлакатнинг давлат мустақиллигига эришуви тинч, демократик парламент йўли билан, ижтимоий ларзаларсиз, қурбонлар ва вайронагарчиликсиз амалга ошди. Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан мамлакатда бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш ишига изчил киришилди. Ўзбекистон тараққиётининг “Ўзбек модели” ишлаб чиқилди. Бу моделнинг асосчиси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовдир. Модель иқтисодиётни мафкурадан ҳоли этиш, сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлат бош ислоҳотчи, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий-сиёсат юргизиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланади