Миллий ғурур - Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат, садоқат, бир сўз билан айтганда, ватанпарварликда намоён бўлади. Миллий ғурури балқиб турган киши учун дунёда ўз Ватанидан, ватандошларидан азиз, мўътабар қудратнинг ўзи йўқ. Президентимиз И.А.Каримов ёзганидек: «Ватанга содиқлик, ватанпарварлик ўзининг қудратли илдизлари билан ўз оиласининг, авлод-аждодларининг номус-орига, чуқур эҳтиромига, инсоннинг шахсий виждонига, бурчга ва ўз сўзига содиқлигига бориб тақалади. Кишилари-мизнинг ватанпарварлиги ҳамма вақт севимли халқнинг шон-шарафи, қадр-қиммати, маданияти ва анъаналарига эҳтиёткорлик билан муносабатида ўз ифодасини топиб келди». (И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. // Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Том 1.-Т.: Ўзбекистон.- 1996.- 84 б. )