Мактаб ўқувчиларининг рационал овқатланишида микронутриентларнинг ўрни

Мактаб ўқувчиларининг рационал овқатланишида микронутриентларнинг ўрни
Daraja:
Umumiy o`rta ta`lim
Turi:
Maqola
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-13 07:37:56
Маълумки, ёш авлоднинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилишда, жисмонан ва ақлан камол топишида, ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашда овқатланиш омили ўзига хос алоҳида аҳамият касб этади. Республикамизда ўқувчи-ёшларнинг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини инобатга оладиган бўлсак, ушбу аҳоли гуруҳининг амалдаги овқатланишини ўрганиш ва рационал овқатланишини ташкил қилиш нақадар муҳим муаммолардан бири эканлиги яққол намоён бўлади. Шунга биноан давлатимиз томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда ва бу кўп ҳолларда ўз самарасини бермоқда. Жумладан ҳозирга қадар Республикамизда истиқомат қиладиган ўқувчи-ёшларнинг амалдаги овқатланишини ўрганиш бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг аксариятида мактаб ўқувчиларининг озиқ моддалар билан таъминланиш даражаси таҳлил қилинган, шунингдек оқилона овқатланишни ташкил қилиш бўйича айрим таклифлар берилган [1, 5-б; 4, 48-б; 6, 27-б; 8, 109-б]. Бироқ ҳали бу борадаги тадбирларни давом эттириш, айтиб ўтилган аҳоли контингентининг овқатланиши билан боғлиқ масалаларни илмий нуқтаи-назардан янада чуқурроқ ўрганиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Материал ва методика. Юқоридагиларни эътиборга олиб ўқувчилар орасида тадқиқот ва кузатув ишларини олиб бордик. Текширувлар Қашқадарё вилояти Қарши туман ХТБ га қарашли 6 та мактабда таълим олаётган 703 нафар ўқувчилар орасида олиб борилди.

Дабавлено : 2021-04-13 07:37:56

Этот категорий

O`zbek tili 2-sinf Qoraqalpoq tilida

O`zbek tili 2-sinf Qozoq tilida

O`zbek tili 2-sinf Rus tilida

O`zbek tili 2-sinf Turkman tilida

O`zbek tili 2-sinf Tojik tilida

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш