Таълим амалиётида эҳтиёжлар асосида вужудга келган янгидан-янги муаммоларнинг самарали ечимларини топиш учун туғилган ғояларни тажриба-синовда синаб кўриш зарурияти мавжуд. Бунинг учун кенг кўламли тадқиқотчилик вазифаларини аниқлаш, назорат ва таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимига эътибор қаратиш талаб этилади. Бу жараёнда ягона назарий асосларга таяниш мақсадга мувофиқдир.
Тажриба-синов жараёнларисиз педагогика фани ва амалиётида муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Чуқур ўйланган ва тўғри ташкил этилган тажриба-синов натижасидагина ишончли натижаларни қўлга киритиш, таълим ва тарбияда самарадорликка эришиш мумкин.