Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Ўтганларни хотирлаш, кексаларни эъзозлаш – бизнинг фарзандлик бурчимиздир” номли нутқида: “Биз, бугун, ҳақиқатан ҳам қандай гўзал, бетакрор заминда яшаяпмиз. Шу маънода, “Биз кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган саволни олдимизга қўйиб, ҳозирги ҳаётимизни кечаги кунимиз билан солиштирадиган, қиёслайдиган бўлсак, ўйлайманки, орамизда Ватанимизнинг бугунги тараққиёти билан фахрланмайдиган, буни қадрламайдиган одамнинг ўзи йўқ, десам, адашмаган бўламан”, - деб таъкидлагандилар. (“Халқ сўзи” 2015 йил 10 май сони)
Дарҳақиқат, ота-боболаримиз ҳам тинчлик бор жойда осойтишталик ва фаровонлик бор, деб бежиз айтмаганлар.