Ўқув жараёнида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш жуда қийин. Бу вазифани амалга оширишда инновацион ва ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш муҳим ўрин тутади.
Ҳозирги кунда ўқувчиларнинг математик билим даражаларини кўтариш жуда муҳим. Ўсиб келаётган ёш авлодни ўқитиш ва комил инсон қилиб вояга етказиш дарс ва синфдан ташқари ишлар самарадорлигини сезиларли даражада оширишни талаб этади.
Мазкур методик тавсиянома ўқитувчиларга ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш ва уларнинг фанга бўлган қизиқишини орттиришда яқиндан ёрдам беради.
Ушбу тавсиянома математика ўқитувчилари, талабалар, малака ошириш курслари тингловчилари ва шу соҳага қизиқувчи мутахассислар учун мўлжалланган.