Мазкур методик кўрсатма ўқувчиларнинг математик билимларини кўтаришда синфдан ташқари ишларнинг ўрни ва аҳамияти масалаларига бағишланган бўлиб, унда математика фанидан ўтказиладиган синфдан ташқари ишларнинг турлари, уларни ташкил этиш йўллари ҳақидаги маълумотлар, синфдан ташқари тадбирларни ташкил этишда ўйинли технологиялардан фойдаланиш бўйича тавсиялар баён қилинган.
Ушбу методик кўрсатма математика ўқитувчилари, малака ошириш курслари тингловчилари ва шу соҳага қизиқувчи мутахассислар учун мўлжалланган.