Дарснинг бориши.
I. Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар бериш.
1. Морфология сатҳи, асосан, қайси синф она тили дарсликларида акс этган?
2. 6-синф она тили дарслигида морфология бўлимининг қайси бўлимлари акс этган?
3. 7-синф она тили дарслигида-чи?
4. 7-синф она тили дарслигида “Сўзларнинг муносабат шакллари” мавзуи бор. Унда нималар, қандай билимлар ўрганилади?
Талабалар юқоридаги саволларга билганларича жавоб қайтарадилар. Ўқитувчи уларни қуйидагича тўлдиради.
Тилшуносликнинг морфология сатҳи, асосан, 6-, 7-синф она тили дарсликларида берилган.