Ўзбекистонда ғўза ўсимлиги қаторида ғалла экинларига бўлган эътибор ҳам каттадир. Айниқса Хоразм вилоятида буғдой, арпа, шоли, маккажўхори, оқжўхори, келинсупурги, сули ва бошқа экинлар кўплаб экилади. Барча соҳалар қатори Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларининг олдига республика аҳолисини дон билан тўла таъминлаш вазифаси қўйилган. Чунки республика мустаққилликка эришганидан кейин ғалла мустақиллигига ҳам эришиш, аҳолини дон маҳсулотларига бўлган талаб эҳтиёжини маҳаллий шароитда етиштирилган ҳосил ҳисобига қондириш муҳим стратегик вазифага айланди.