Қовоқдош экинлар озиқ овқат сифатида ишлатилади ва хашакилари сершира сифатида молларга берилади. Шу сабабдан Марказий Осиёда ва мамлакатининг бошка жанубий районларида улар халқ хўжалиги учун катта ахамиятга эга. Уларнинг озиқлик киймати таркибидаги углеводлар, асосан қандлар билан бахоланиб, инсон организми тамонидан осон хазм килинади. Осиё қовунлар таркибида 4,2 – 14 % гача, айрим холларда 17 % гача қанд бўлади. Қовоқлар таркибидаги қандлар эса 3 – 14 % га яқин бўлади. Бу қанд миқдори ўсимликларнинг навига, ўсиш шароитига ва етиштирилган жойига қараб ўзгариб туради