Бу бобда келтириладиган маълумотлар ишнинг асосий қисми бўлиб, унда манзара ҳосил қилувчи дарахтлар, буталар, мевали дарахтлар, уларнинг ёввойи турлари ва кўп йиллик ўт ўсимликлари тўғрисида тўхталиб ўтилади. Бу қисм ўзига хос бўлиб, ҳар бир ўсимликнинг (дарахт, бутанинг) ўзбекча ва лотинча номи, унинг мунтазам ўрни, қаерда ва ким томонидан топилганлиги, дунёнинг қайси жойларида учраши, ҳаттоки бўйи, садаси, гули, мевалари, мевасининг кимёвий таркиби, дориворлик хислатлари ва хўжаликдаги ахамияти ҳақида фикр юритилади. Шунинг билан бир қаторда Ўрта Осиё, Ўзбекистоннинг қайси жойлари, шаҳарла- рининг қайси боғлари ва ҳовлиларида ўсиши ҳақида ҳам маълумот келтирилган.