Улуғ маърифатчи Абдулла Авлоний “Илм – дунёнинг иззати. Илм–инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдур. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатур. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур”, деган эди.
Дарҳақиқат, давлатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгач, илмнинг барча соҳаларига кенг йўл очилди. Бу ҳақида юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов шундай деган эдилар: “Биз кучларни бирлаштирмасак, илмий изланишлар самарадорлигини оширмасак, илмий муассасаларда соғлом ижодий муҳитни барқарор қилмасак, эришган ютуқларимизни мустаҳкамлай олмаймиз. Халқимизнинг олимларга, зиёлиларга азалдан меҳр-муҳаббати беқиёс. Улар билан фахрланиб юради” . Илмнинг аввали эса тарихдир. Зеро, Абдулла Қодирийнинг “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрликдир, дейдилар” деган сўзлари бунинг яққол далилидир.