Ҳозирги шароитда Республика корхоналари ва ташкилотларида
бошқарув ролининг ошиб бориши қуйидаги омиллар билан белгиланади:
- бозор иқтисодиётининг барпо қилиниши ва у билан боғлиқ бўлган
турли мулк шаклларининг вужудга келиши (давлат, хусусий, акционер
жамиятлар, қўшма корхоналар, маҳалла ва ҳоказолар);
- хўжалик юритишнинг янги шаклларини вужудга келиши (акционер
жамиятлар, концерн, консорциум, хусусий корхоналар ва ҳоказо);
- иқтисодиётимиз ҳажмининг ўсиши, ундаги сифатли ўзгаришлар,
саноатимиз илгари ишлаб чиқармаган янги маҳсулотларни ишлаб чиқариши,
фан-техника ютуқларини амалиётда қўллашнинг кенг авж олиши;
- хўжалик юритишни ноиқтисодий йўналишлари ролининг ошиб
бориши (социал меъёрлар, истеъмол мезонлари, атрофдаги муҳит
муаммолари ва ҳоказо);