Бугунги кунда бутун дунёда саломатлик ва соғлом турмуш тарзига катта эътибор берилмоқда. Масалан, америкалик олимлар бу нарсага панжа ортида қараш нимага олиб келади, деган саволга уларда кўпроқ агрессив хулқ-аатвор кузатилишини таъкидламоқдалар. Яъни, хаста одам урушқоқ, жиззаки, салга тажанг бўладиган, сабрсиз бўлиб қолади. Бу нарса охир оқибат гиёҳвандликка берилиш, ичкиликка ружу қўйиш, оилада эр-хотин ўртасида носоғлом муносабатларнинг келиб чиқиши, аёлга нисбатан зуғумнинг ортиши, спортга нисбатан бефарқлик, шахслараро зиддиятларни келтириб чиқаради.