Бугунги кунда дунё ҳамжамияти ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида қимматли ўзгаришлар кечмоқда, бу эса ўз навбатида бўлажак профессионални шакллантиришга янгича ёндашувни талаб этади. Бизнинг давримиз учун фарқли томони таълим сифатидаги ўзгаришлар – унинг йўналтирилганлиги, мақсади, мазмуни – барчаси бўлажак мутахассисни “инсоннинг эркин ривожланиши”, ижодий ташаббускорлиги, таълим олишнинг мустақиллиги, рақобатбардошлиги, мобиллиги каби сифатларини кўзда тутади. Ушбу орттирилган ўзгаришлар ўз йўлида таълим парадигмасининг ўзгариш жараёнини билдиради.