Бизга маълумки, инсоният цивилизацияси ҳамма вақт онг ва тафаккур тараққиёти, унинг беқиёс куч-қудрати, яратувчилик даҳоси билан тарихда буюк силжишлар қилган. Турли даврларда, минтақаларда, ҳолатларда юз берган бундай ҳодисалар инсон ва жамият тараққиётини юксак чўққиларга олиб чиққан. Бу чўққиларга қайси бир миллат ўз ҳиссасини бошқа бир миллатга нисбатан кўпроқ қўшган. Ҳиссаси кўп миллатнинг тарихи ва маданияти ҳам бошқа миллатникига нисбатан улуғдир.