Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Низомий Ганжавий, Носир Хусрав, Камоллиддин Беҳзод, Маоний, Фирдавсий, Умар Хайём, Бобур каби жаҳонга машҳур олиму фузалоларимиз, наққошларимиз биноларни кишилар хаёлини ўзига тортувчи, табиатнинг гўзал манзараларига монанд нақшлар билан безашга чақирганлар. Кишиларни гўзаллик билан яқин дўст, биродар бўлишга ундаганлар.