Маълумки, бошланғич таълим боланинг дунёқарашини шакллантиришда асосий рол ўйнайди. Ушбу даврда таълим берувчи ўқитувчининг маҳорати туфайлигина болаларнинг фанлар кўзлаган мақсадга эришиши амалга оша бошлайди ва келажакка “база” бўлиб хизмат қилади. Президентимиз И. А. Каримов таълим соҳасини ислоҳ қилиш арафасида сўзлаган нутқида бу ҳақда шундай фикр билдирганлар: Ваҳоланки, боланинг дунёқараши, диди, салоҳияти шаклланадиган бошланғич синфларга энг етук, энг тажрибали мураббийларни бириктириб қўйилишини оддий мантиқнинг ўзи талаб этади.
Таълим жараёнида боланинг дунёқарашини шаклланишида ҳуқуқий таълим тарбия муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда жамиятимизда ҳуқуқий таълим–тарбияни такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга давлатимиз алоҳида эътибор билан қарамоқда.