Ишнинг мақсади: Бухоро вилояти Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли дорихонанинг дори воситалари билан таъминотини ўрганиш.
Усуллар: дорихонанинг дори воситалар билан таъминот кўрсаткичларини йиллар бўйича қиёсий усулда тахлилини ўтказиш.
Натижалар: Бухоро вилояти Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонада 7 та бўлим фаолият кўрсатиб келмоқда: Тез тиббий ёрдамнинг жарроҳлик бўлими, тез тиббий ёрдамнинг жонлантириш бўлими, тез тиббий ёрдамнинг терапия бўлими, қайт тиклаш бўлими, неврология бўлими, болалар ва терапия бўлимлари. Бўлимларидаги ўринлар сони 2005-2006-2007 йилларда ўзгармаган, яъни 190 та ўринни ташкил этган.