Технологик жараёнларнинг мураккаблиги, технологик режим услубларига, мухофаза ишларига бўлган талабларни юқорига ортиб бориши хавфсизликни, экологик мухитни таминлаш борасида чуқур билимни, ишни илмий ташкил қилишни бошқаришни талаб қилади. Инсонни фаолиятига, меҳнат мухофазасига, экологик муҳит яратишга боғлиқ ташкилий, техникавий, санитар-гигиеник, иқтисодий тадбир чораларни қўллаш мамлакатимизда мавжуд бўлган табиий бойликлари, махаллий хомашёлари асосида саноат корхоналарини ривожланишига халқ эхтиёжи учун зарур бўлган махсулотларни ишлаб чиқаришга шароит ва имконият яратади. Ўзбекистон ахолисининг 8.5 млндан кўпроғи ишлаб чиқариш корхоналарида, ташкилотларда, муассасаларда хизматда. Аёллар ишлаб чиқаришда 42 фоизини, қишлоқ хўжалигида 43 фоизини, таълим, тарбия, маданият илм соҳасида 73 фоизни, медицинада 75 фоизни ташкил этади. Ишончларни оқлаш Давлатимиз сиёсатига, талабига мос келадиган мутахассисларни тайёрлаш ва уларга саноат тармоқлари бўйича билим беришга боғлиқ.