Ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришда ишла б чиқариш унумини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш, ҳамда унинг таннархини камайтиришдаги асосий омиллардан бири, қабул қилинаётган хом ашёни сифатини яхшилашдан иборат. Шунга боғлиқ бўлган холда хом ашёни етиштиришда ва уни қабул қилишда O’DSt 596:2014 “ Техник пахта чигити”. Техникавий шартлари стандарти талабларига мос келишида эътиборни кучайтириш лозим. Ёғ-мой корхоналарида рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар етиштиришда авваламбор хом ашёни қабул қилиш, омборларга жойлаштириш, сақлаш, ишлаб чиқаришга бериш, ҳамда уларни қайта ишлаш жараёнларида технологик ва физик-кимёвий назоратларни меъёрий хужжатларга риоя қилган холда олиб борилишини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Хозирги кунда Республиканинг турли вилоятларида экиб етиштирилаётган турли хил селекцион навдаги пахта хом ашёсини қайта ишлашда олинган техник пахта чигитларининг ёғдорлиги бошқа турдаги селекция навли чигитларга нисбатан паст эканлиги номаён бўлмоқда.