Муҳитдаги барча маълумотларни 95 фоизини инсон кўз нури билан олади ва ақли билан фикр юритади. Демак муҳитда ёруғлик, ёритиш инсонни умумий холатига, хавфсизлигига, мехнат унумдорлигига таъсир этади. Мехнат унумдорлигини юқори бўлиши ёритишга боғлиқ. Шунинг учун саноат корхоналарида санитар гигиеник холатни яхшилаш, корхона хоналарини, майдонларини ёритишга алохида эътибор берилади. Чунки тўғри ва режали ёритилган хоналарда иш унумдорлиги ошади, толиқиш камаяди ва корхонани хавфсизлиги таъминланади. Аксинча яхши ёритилмаган хоналарда ишчи нарса, буюмларни яхши кўрмайди, шароитга мослаша олмайди, натижада ишчи мехнат фаолиятида кўзнинг қўчимча зўриқиши вужудга келади. Хаддан ортиқ ёритиш хам кўзга ёмон таъсир кўрсатади. Маълум бўлдики очиқ жойларда ёритилишни 100 дан 1000 лк ошириш, мехнат унумдорликни 10-20 фоиз кўтаришга, бракни 20 фоизга, бахтсиз ходисаларни 30 фоизга камайишига олиб келади.