Мазкур мақолада Шайхзоданинг ихчам адабий портретини яратишга ҳаракат қилиб шоир ижодини такрор мутолаа қиларканман, Шайхзоданинг нақадар кўлами кенг ижодкор бўлганига яна бир бор амин бўлган. У кишининг асарларини ўқир экансиз етмиш икки томирида адабиёт қони оқаётган ижодкорни ҳис қиласиз. Шоир ижодида замонасозлик руҳидаги шеърлар борлиги табиий, аммо ижодкорлар мероси уларнинг шоҳ сатрлари билан қадрланади. Шайхзоданинг фалсафий руҳдаги, фикрлар тиғиз, қофиялар жарангдор, ўзига хос оҳангдаги шеърлари ўқирманни шоирнинг поэтик оламига олиб кириб кетилиши хақида гап боради.