Ушбу мақола бадиий таржимада фразеологик бирликларнинг берилиши билан боғлиқ долзарб муаммолар тадқиқига бағишланган. Мақолада, асосан туркча иборалар ва уларнинг ўзбекча ҳамда русча муқобиллари, айрим ўринларда эса япон тилидаги муқобиллари ҳам кўриб чиқилган. Унда туркча бадиий асарлар, халқ мақолларидан ҳам намуналар келтириб ўтилган.