Ўзбек халқи мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ўзлигини англаш даврини бошдан кечираѐтган кезда тарих ҳақиқатини билиш, аждодларнинг олам ва одам ҳақидаги тушунчалари, фалсафий-эстетик, ахлоқий қарашлари акс этган адабий ёдгорликларни ўрганишда бирламчи қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш, илмий истифодага олиб кириш ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятлидир. Президентимиз И.А.Каримовнинг: “Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаѐтий тажрибалари, диний-ахлоқий, илмий қарашларини ўзида мужассам этган бу нодир қўлѐзмаларни жиддий ўрганиш даври келди” ,-деган сўзлари ҳам буни тасдиқлайди.