Ғалаба шиорли ялов бахтли толс билан Бағдоддан қайтганида Курдистон йўли билан Табриз томон юзланди. Ғалаба ёр аскарлар чодири Оқ Машҳад саҳросига тикилган пайтда Эрон замин мамлакатларининг, айниқса, қуббат ул-ислом Табризнинг саййидлари, акобир ва аъёнлари ҳумоюн ялов истиқболига кслиб, муборак қўшуннинг ғуборидан кўзларини мунаввар қилдилар.