Театрда мумтоз асарларга (бундай асарлар айни вақтда репертуарнинг катта қисмини ташкил этади, улардан баъзилари – янги, баъзилари эса анча олдин саҳналаштирилган бўлиб, айнан 90-йилларда янгидан саҳнага олиб чиқилди) жузъий қисқартириш ёки қисман ўзгартиришлар билан умумий қоида асосида муаллиф томонидан талқин этилади. И.Кальманнинг «Лўли премьер», «Баядера», «Голландиялик ойимқиз», «Кабаре соҳибжамоллари», «Цирк маликаси», «Марица», И.Штрауснинг «Лўлилар барони», «Кўршапалак», Ф.Легарнинг «Қувноқ бева», Ж.Оффенбахнинг «Гўзал Елена» асарлари фикримизни исботлайди.