Европа мамлакатларида тараққиёт бирмунча тезлашди. Улар кўпгина ўлкаларни босиб олиб, ўз ҳукмронликларини ўрнатдилар. Франция, Испания, Португалия, Англия, Голландия ва бошқа Европа мамлакатлари учун арзон хомашё, ишчи кучи ва янги бозорлар очилиб, улар тез ривожлана бошлади. Бу даврда Осиё, Африка, Америка, Австралия қитъаларида ҳам қатор ижтимоий, сиёсий ва маданий ўзгаришлар содир бўлди.