Мазкур ўқув қўлланмада банк маркетинги ва менежментининг ташкилий асослари, унинг бошқарув жараёнини таркиби, банк бошқаруви аппаратининг тузилиши, банк сиёсати ва банк соҳасида маркетингни қўлланилиши каби масалалар ёритилган. Шу билан бирга банкдаги молиявий менежмент бўйича айрим саволлар, яъни, банк хусусий капиталини, активларини, қарз маблағларини, пассивини, даромадларини, банк рискини, инвестиция ва кредит портфелини бошқариш масалалари кўриб ўтилган.