Республикамизда қовуннинг 160 дан ортиқ навлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги маҳаллий ахамиятга эга бўлиб, баъзи навларнинг ареали битта туман ёки битта аҳоли пункти билан чеклангандир. Қовун навлари палагининг узунлиги, барг япроғининг катта-кичиклиги, шакли, юзасининг табиати, тўрининг хили ва тўлалиги, ранги ҳамда нақшининг туси, пўстининг қаттиқ ва юмшоқлиги, этининг анги ва юмшоқ-қаттиқлиги, ширинлиги ва хушбўйлиги, плацентларининг хили, қай тариқа жойлашгани, уруғларининг ранги ва шакли ўлчами жиҳатидан бир биридан фарқ қилади.