Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар, асосий воситалар ва номоддий активлар, инвестициялар, материаллар, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш, харажатлар, маҳсулот, товар (иш, хизмат)лар ва уларни сотиш, капитал, фондлар ва молиявий натижалар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби, молиявий ҳисобот етарли даражада баён этилган. Ўқув қўлланмадаги барча материаллар янги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, жумладан, бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари асосида ёритилган.