Мазкур ўқув қўлланмага ковшовчи ҳайвонларда Ўзбекистон
ҳудудида тез-тез учраб турадиган ва қўшни мамалакатлардан кириб
келиш хавфи бўлган асосий юқумли касалликлар ҳақида
маълумотлар жамланган. Унда ҳар бир касалликка тавсиф берилиб,
тарихий маълумот, касалликнинг тарқалиши, иқтисодий зарари,
эпизоотологияси, патогенези, клиник белгилари,
патологоанатомияси, диагнози, ажратма диагнози, даволаш,
иммунитет, олдини олиш тадбир чоралари берилган. Ўқув
қўлланмасини ёзишда тарихий хорижий адабиётлар ҳам ўрганилган
С.Н.Вишелееский, Р.Ф.Сосов, А.А.Конопаткин дарсликларидаги шу
сохага тааллукли маълумотлар тахлил қилинган ва Самарқанд
қишлоқ хўжалиги институти ҳайвонлар касалликлари ва
паразитология кафедраси ходимлари Ш.Т.Расулов , О.А.Бердник,
М.П.Пармонов, Э.И.Ибрагимов ва бошқаларнинг кўп йиллик илмий
ишлари натижалари материалларидан фойдаланилди. Қўлланма
ветеринария бакалаврлари, магистрлари, ветеринария врачлари,
ветеринария коллежларига мўлжалланган.
Азиз ўқувчилар бу қўлланма ҳам хато ва камчиликлардан холи
эмас, шу сабабли муаллифлар қўлланма ҳақидаги танкидий фикр ва
мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қилиб, сизларга олдиндан
чуқур миннатдорчилик билдирадилар.