Ушбу ўқув қўлланма бошқарув кадрларини тайёрлашнинг замонавий
талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, унда бозор
иқтисодиёти шароитида корхоналарда маъмурий бошқарувни ташкил
этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Ишда маъмурий
менежментнинг шаклланиш тарихи, маъмурият фаолиятини ташкил этиш,
ташкилотда вазифа ва ваколатларни тақсимлаш ҳусусиятлари, маъмурий
ходимга қўйиладиган замонавий талаблар ҳамда эркин рақобат шароитида
маъмурий бизнесни ривожлантириш имкониятлари батафсил баён этилган.
Бобларни ёритишда амалиётда мавжуд бошқарув тажрибаларидан кенг
фойдаланилган, таянч иборалар ва назорат саволлари келтирилган.
Ўқув қўлланма «Менежмент», «Бизнес» ва «Туризм менежменти»
бакалавриат таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар, олий
таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, раҳбар ходимлар учун
мўлжалланган.