ҲИҚИЛДОҚ ШИШИ кўпинча патологик жараённинг белгиcи сифатида кузатилади.. У яллиғланиш, аллергик реакция ёки бошқа сабаблар натижасида юзага келади. Хикилдок шиши ҳи-килдоқ ангинасида, флегмонали ларингитда, ҳиқилдоқ усти абцессида, ҳалқум, унинг ён ва орқа бўшлиқлари, бўйин умуртқалари соҳаси, тил илдизи ва оғиз бўшлиғи тубининг йирингли жара-ёнларида ривожланади.
Ҳикилдоқ шишининг ривожланишига турли хикилдок жарохатлари (санчилган, кесилган, тер-мик, кимёвий жароҳатлар, ёт жисм) сабаб бўлади. Баъзан у ҳикилдоқ ва бўйин сохасида бажарилган жаррохлик амали, давомли юқори трахеобронхоскопия, давомли интубация ёки нур ёрдамида даволашдан сўнг ривожналади.
Ҳиқилдоқнинг яллиғсиз шиши бемордаги баъзи озиқ-овқат, дори ва косметик моддаларга нисбатан аллергик реакциясининг белгиси сифатида намоён бўлади. Бундан ташқари, у юрак, қон-томир касалликларида, қон айланиш етишмовчилгининг II,III боскичларида, буйрак касал-ликларида, жигар циррозида, кахексияда ривожланиши мумкин.