Балет Оврупача бу тушунча тагида не сир яширинган? Мусиқа рақс билан уйғунлашиб кетадиган мусиқали театр спектакл. Рақс, бамисоли кўзгудек куй ва оҳангни, энг асосийси — инсон туйғулан, кечинмалари ва ҳаттоки эҳтиросини акс эттиради.
Балетдаги рақс спектаклдаги муайян сюжет, қаҳрамонларнинг туйғусини ифодалайди, инсон характерларининг жонли қиёфалари, унинг севинч ва изтироблари ҳамда орзу-умидлари рамзини яратади.