Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги «Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш» мавзусига бағишланган маърузасида «….глобал жаҳон иқтисодиётида жиддий муаммолар сақланиб қолаётганлигига қарамай, 2012 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш натижасида иқтисодий ривожланишнинг барқарор юқори суръатлари, макроиқтисодий мутаносиблик, аҳоли ҳаёти даражасининг барқарор ўсиши ва мавқеини мустаҳкамлаш таъминланди. Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми – 13,9 фоизга ошди. Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётнинг мутаносиблиги таъминланди», деб таъкидлаб ўтилган эди.