Сурхондарё вилоятининг умумий ер майдони 2009,9 минг гектар бўлиб, шундан суғориладиган ерлар 325,4 минг гектар, лалми ерлар 39,8 минг гектар, яйлов ва пичанзорлар 861,3 минг гектарни ташкил этади. Ўрганилган худуд Бойсун туманининг умумий ер майдони 357,8 минг гектарни, яъни вилоят худудининг 17,8% ни ташкил этади (Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот, 2010)