Ўзбек тилшунослигида янги пайдо бўлган ва жадал ривожланишга йўл тутган соҳалардан бири ўзбек топонимистикасидир. Атоқли отлар пайдо бўлиши, моҳияти ва вазифаларига кўра халқ маънавияти, мафкураси, маданияти билан зич боғланган луғавий қатламдир. Чунки жой номларида ўзбек халқининг ўтмиш тарихи, ижтимоий-сиёсий, фалсафий қарашлари; етнографик, диний тасаввурлари ўз ифодасини топгандир