Пастдарғом туман фермер хўжаликларида ресурслар салоҳияти ва улардан фойдаланиш. Ёш қорамолларни гўшт учун ўстириш технологияси ва самарадорлиги. Қорамолчилик чорвачиликнинг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, ахолини сут ва гўшт махсулотлари хамда енгил саноатни тери ва бошқа хомашё билан таъминлашда устуворликка эга. Етиштирилаётган сутнинг 99 % ва гўштнинг 63 % қорамолчиликка тўғри келади.
Чорвачилик ва айниқса, қорамолчиликни ривожлантиришга республикада хар доим алохида эътибор бериб келинмоқда. Мустақиллик йилларида сохани ривожлантириш тенденцияси янада тезлашди. 2006-2010 йиллар мобайнида қорамоллар сони 29,0 %, сигирлар 27,1 , сут ишлаб чиқариш 27,0 ва гўшт 28,3 % га кўпайди.
Ижобий натижаларга эришишда Ўзбекистон Республикаси президентининг 2006 йили 23 мартда қабул қилинган “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 308-сонли қарори ва уларни янада кучайтирувчи 2008 йили 21 апрелда қабул қилинган 842-сонли қарорлари хамда “Жахон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари” (2009 йил) асари тамоиллари асосий дастур бўлиб хизмат қилади.