Давлат ҳақда умумназарий таълимотлар. Истиклол шарофати билан биз мустакил
давлатда, тинчлик ва осойишталикда умумбашарий кадриятларнинг энг
биринчи асоси бўлган халк инсонпарварлиги чашмаларидан бахраманд
булмокдамиз. Айни шу хол тараккиёт йўлидан дадил боришимиз ва бутун
инсоният биланбирдамлигимизнинг, хамжихатлигимизнинг энг мустахкам
кафолатидир. Зотан, миллий истиклол боис давлатчилик тажрибамизни,
унинг ижтимоий, иктисодий, сиёсий, хукукий асосларини илмий-назарий
тадкик этиш, уни хар томонлама урганиш истикболли вазифага айланди.
Айникеа, узбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниш,
халкаро хукукнинг умумэътироф этилган коидалари устунлигини тан олган
холда, инсонпарвар демократик давлат барпо этиш конститустиявий
принстип сифатида Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг
Мукаддимасида белгилаб куйилганлиги масаланинг накадар долзарблигидан
далолат беради.
Маълумки, юртимизда карийб бир ярим аср хукмронлик килган чор
хукумати ва собик шўро давлати махаллий ахолининг хукукий-сиёсий
билими ва онги ўсишига тиш-тирноғи билан каршилик килди.
Мустамлакачиликнинг хамма даврларида туб ахоли вакилларининг давлат
ишларида иштирок этишига деярли йўл берилмади.Барча хукук ва имтиёзлар
келгиндилар измида бўлди. Ўзбеклар ўз юртида бегонадай бўлиб яшади. Бу,
шубхасиз, хукуксизликнинг ўта жирканч куринишларидан бири эди. Шунинг
учун хам мустакиллик боис, эндиликда «халкимизнинг хукукий маданиятини
юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши лозим.