Миллий маънавиятнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни ҳамда аҳамияти миллий мафкура учун асос бўлиши билан белгиланади. Миллий маънавият ва миллий мафкура эса халқни миллий ғурур, ватанпарварлик, инсонпарварлик руҳида тарбиялаб, ижтимоий тараққиётнинг қудратли ва таъсирчан омилига айланади. Миллий маънавият ва миллий мафкура туфайли ижтимоий-тарихий амалиёт аниқ мақсадли, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни ривожлантириш ва уларни ҳаётда қарор топдиришга эришади. Миллий маънавият фақат миллий ва умуминсоний қадриятларнинг узвий бирлигини ифода этгандагина ижтимоий тараққиётнинг қудратли омилига айланиши мумкин. Миллий маънавиятнинг миллий тараққиёт моделини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришдаги ўрни ва мақоми худди шу нарса билан боғлиқ.