Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари юқори суръатлар билан ишлаб чиқарилаётганидан кўнглимиз тўқ бўлиши учун бугун бизнинг барча асосларимиз бор. Ўтган 10-йил давомида юртимизда мева ва сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш бўйича эришилган ўсиш суръатлари айнан шундан далолат беради.
Мисол учун, 2004-2015-йилларда сабзавот етиштириш доллар ҳисобида 9,7 баробар, мева етиштириш 7,1 карра, полиз маҳсулотлари 8,6-марта, узум 8,7 баробар ўсди. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича, 2020-йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни 2015-йилга нисбатан камида 2,3-марта кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз.