Ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнлар стрелкали аналог ўлчов асбоблари ва қўлда бошқарилувчи механизмлар билан амалга оширилиши ишлаб чиқариш жараёнини тезкор, аниқ, ишончли давом этишига тўсқинлик қилар эди. Ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларни компьютер ёрдамида бошқариш юқоридаги камчиликларни тўғрилаб, иқтисодий самара, хавфсизлик имкониятларини яратиб берди.